Янгиликлар
Адлия аралашгач .....
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар “Гулбаданбегим” кўчаси 35-уйда яшовчи фуқаро Жўраева Иноят Тўраевнанинг Самарқанд шаҳар “Дамариқ” бозор ҳудудига ёндош ҳудудидаги бузилишга тушган савдо дўкони биноси ўрнига товон тариқасида ер майдони ажратиб қуришга рухсат бериш тўғрисидаги Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрда қабул қилинган 1914-Қ-сонли қарори Самарқанд шаҳар прокурорининг 2019 йил 23 майдаги 24/10-3236-19-сонли протестига асосан бекор қилинганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган мурожаати Самрқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлардан аниқланишича, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2012 йил 27 июндаги 1025-Қ-сонли қарорига асосан, “Дамариқ савдо мажмуаси” унитар корхонаси фаолияти тугатилиши муносабати билан, унинг ҳудудида ҳамда ёндош ҳудудида жойлашган савдо дўконлари кўчиришга тушган. Шулардан бири фуқаро И.Жўраевага тегишли бўлган умумий майдони 28,35 кв. метр бўлган савдо дўконини ҳам бузилишга тушган.
Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрдаги 1914-Қ-сонли қарорига асосан, фуқаро И.Жўраевага “Дамариқ” бозор ҳудудига ёндош ҳудудда жойлашган бузилишга тушган савдо дўкони биноси ўрнига товон тариқасида Самарқанд шаҳар “Бедил” кўчасида жойлашган собиқ “Ал Бухорий” маҳалла маркази биноси ўрнидан 300 кв. метр ер майдони ажратишга ва тасдиқланган лойиҳа асосида 3 (уч) қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини қуришга рухсат берилган.
Бироқ, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро И.Жўраевага товон тариқасида ер майдони ажратиш ва тасдиқланган лойиҳа асосида 3 (уч) қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносини қуришга рухсат бериш тўғрисидаги шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрдаги 1914-Қ-сонли қарорининг қонунийлиги ўрганилганда, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилганлиги аниқланган.
Шунга асосан, шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрдаги 1914-Қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида 2019 йил 23 майда киритилган 24/10-3236-19-сонли протестига асосан, Самарқанд шаҳар ҳокимининг
2018 йил 29 сентябрдаги 1914-Қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг 2019 йил 1 июнда 1493-Қ-сонли қарори қабул қилинган.
Бироқ, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар прокуратурасининг 2019 йил 23 майдаги 24/10-3236-19-сонли протест ижроси амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда таъминланганлиги аниқланган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сонли фармонининг 1-бандига асосан, 2018 йил
1 августдан бошлаб давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи, агар у инсофли тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилиши белгиланган.
Шу боисдан, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар прокуратурасининг 2019 йил 23 майдаги 24/10-3236-19-сонли протести ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 сентябрдаги 1914-Қ-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида 2019 йил 1 июнда қабул қилинган 1493-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳар маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиниб, суднинг 2019 йилд 12 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги 2019 йил 1 июнда қабул қилинган 1493-Қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро Жўраева Иноят Тўраевнанинг мулкий ҳуқуқлари тикланди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
маъсул ходими Ш.Азимов