Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Нотариат соҳасидаги ислоҳотлар


   Мамлакатимизда 2017 йил 7 февралда қабул қилинган ҳамда изчил амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тараққиётимизнинг янги босқичини бошлаб берганини нафақат юртимизда, балки бутун ҳалқаро ҳамжамият кенг эътироф этмоқда. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш ҳамда кўзланган марраларга эришиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу амалга оширилаётган ислоҳотдлар бири бу хусусий нотариусларнинг ташкил этилиши бўлди.
  2019 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5816-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич хусусий нотариуслар ташкил этилади ва барча нотариуслар 2020 йил 1 январдан ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикасининг Нотариал палатасига аъзо бўлади. Шунингдек, ушбу Фармон билан мол-мулклар билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда ҳам бир қатор талаблар бекор қилинади. Жумладан, 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни сотишда ҳокимликларнинг рухсати, васийликдаги шахс номидан турар жойни ижарага (арендага) беришда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги талаб этилмайди.          
  Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур фармон билан    2019 йилд 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинди. Ҳамда 2020 йил 1 январдан бошлаб корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилиниши жисмоний ва юридик шахслар учун яратилган қулайликлардан бири бўлди.
   Бундан ташқари, Фармон биноан 2020 йил 1 январдан қуйидаги янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади:
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш;
мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш;
муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш.
Фармон билан жисмоний ва юридик шахслар учун 2020 йил 1 январидан қуйидаги қулайликлар яратилади:
кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда МИБнинг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Бюронинг ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади;
агар тарафлар турли ҳудудларда бўлса, ўша ҳуддаги нотариал идорада туриб видеоконференцалоқа орқали битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин;
очиқ ахборот тизимидаги айрим ҳужжатларнинг электрон шакли мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлади;
республика ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар нотариусга тақдим этилмасдан туриб, уларни ноёб рақам орқали текшириш мумкин бўлади;
нотариусга мурожаат этишда электрон навбат олиш ва ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйиш хизмати жорий этилади;
нотариал архивда мавжуд бўлган ҳужжатлар нусхасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкони яратилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларда камида
2 тадан ва Тошкент шаҳрида камида 5 та экспериментал нотариал идора ташкил этилади.
Ушбу идораларда қуйидагилар жорий этилади:
мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлмаган битимларни тасдиқлаш, ижро хатларини ёзиш, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади;
аризалар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳамда видеоконференцалоқа орқали расмийлаштирилади.
Шу билан биргаликда, жисмоний ва юридик шахсларга масофадан туриб хизмат кўрсатилганда расмийлаштирилган ҳужжатларни мижозга курьер хизмати орқали етказиб бериш имконияти яратилади.
Фармон билан 2024 йил 1 январга қадар нотариал архивда сақланаётган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи битимлар рақамли кўринишга ўтказилиши белгилаб қўйилди.
 

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
бошлиғининг ўринбосари Ш. Абдухалимов