Янгиликлар
Ички ишлар идоралари ходимларига табрикнома
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси 25 октябрь Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимларини, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий муборакбод этади.
Ички ишлар идоралари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида қонун устуворлигини таъминлашда муҳим вазифаларни бажариб келмоқда. Шу нуқтаи назардан ушбу тизимнинг ислоҳотлар барқарорлигини таъминлашдаги фидокорона ва машаққатли хизматлари юксак эътирофга лойиқ.
Юртимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ҳурмат билан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси