Янгиликлар
Сайлов тарғиботи ойлиги доирасида
2019 йилнинг 7 ноябрь куни Самарқанд шаҳар адлия бўлими бошлиғи Бекзод Жумабоев 2019 йил 20 октябрдан 20 ноябргача Сайлов тарғиботи ойлиги доирасида Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғонида жойлашган 38-сон манзил колонияасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этиб, суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган шахслар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекситон Республикасида сайлов қонунчилиги борасидаги янгиликлар ҳақида батафсил тушунтириш берилиб, Сайлов кодексининг
5-моддасида белгиланган қоидадан келиб чиқиб, уларга бу йилги сайловларда сайловчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.