Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади


  2019 йил 11 сентябрда Пайариқ туман адлия бўлимига  Пайариқ тумани “Бирлашув” қишлоғида яшовчи Чинниқулов Тоштемир мурожаат қилиб, мурожаатида 2018 йил 27 ноябрда Пайариқ “Агросервис МТП” МЧЖга кадрлар бўлими бўйича мутахассис иш юритувчи бўлиб ишга кирганлиги, МЧЖда 2019 йил 29 июнга қадар ишлаганлиги, ишлаган даврида ташкилот ўз вақтида иш ҳақини вақтида бермаганлиги сабабли ушбу ташкилотдан бўшаб, 93-сонли умумтаълим мактабига Информатика фани ўқитувчиси бўлиб ишга кирганлиги, МЧЖда ишлаган даврида 7 615 000 сўм иш ҳақлари қолиб кетгнлиги, лекин шу кунга қадар ташкилот иш ҳақини бермасдан келаётганлиги сабабли, Пайариқ “Агросервис МТП” МЧЖда ололмасдан қолган 7 615 000 сўм иш ҳақини ундириб беришда Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига ариза киритиб беришда амалий ёрдам беришни сўраган. 
 Адлия бўлими ходимлари мазкур мурожаатни ўрганиб, ўрганиш натижаларига кўра 2019 йил 18 сентябрда Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига иш ҳақини ундириш ҳақида ариза киритилди. 
 ФИБ Пайариқ туманлараро судининг 2019 йил 19 сентябрдаги №2-1406-1905/5837-сонли суд буйруғига асосан Пайариқ “Агросервис МТП” МЧЖдан Т.Чинниқуловнинг фойдасига 7 615 000 сўм миқдордаги иш ҳақи ундирилди.

Пайариқ туман адлия
бўлими  бошлиғи
 А. Жўраев