Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

АДЛИЯ САЙЛОВГА ЧОРЛАЙДИ


  Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар” шиори остида сайловлар бўлиб ўтади.
  Шу муносабат билан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолининг сайлов қонунчилиги бораида ҳуқуқий саводхонлиини юксалтириш, шцнингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг сайлов қонунчилиги тарғиботи борасида адлия органлари томонидан амадга оирилган ишлар хақидаги ахбороти тўғрисида” ги 983-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 24 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг бутун ҳудудида, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда  туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Самарқанд вилоятидаги барча туман, шаҳарларида “Адлия сайловга чорлайди” акцияси ўтказилди. Ушбу акцияга вилоят адлия бошқармаси, туман, (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идораси ходимлари, Самарқанд вилоят юридик коллежи ўқувчиларидан иборат жами беш юздан ортиқ  киши жалб қилиниб, ўн беш мингдан ортиқ яқин фуқарога сайловга ч орлов тарқатма материаллари тарқатилди. 
 Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тузилган гуруҳлар томонидан туман (шаҳар) даги аҳоли гавжум жойлари, бозорлар, савдо расталари, супермаркетлар, хиёбонлар, бекатларда, автотураргоҳлар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, Самарқанд шаҳар адлия бўлими, шунингдек Самарқанд юридик коллежидан ўқувчилари томонидан Самарқанд шаҳрининг Регистон майдони атрофи, Тошкент кўчаси, Сиёб ,Мармар, Дамариқ, Саттепо масканида жойлашган “Табиат саҳовати”, Темирйўл деҳқон бозорлари, шунингдек “Янгибозор”, “Шодиёна” , “Микрорайон”, “Баҳор” савдо мажмуалари, Университет хиёбони ҳамда шаҳарнинг бошқа аҳоли гавжум бўлган жойларида аҳолига сайловга чорлов тарқатма материалларит тарқатилди.