Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Юксак эътироф


  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Зохидов Жаҳонгир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 
Жахонгир Зохидов ўзининг адлия органлари тизимидаги кўп йиллик меҳнати, соҳада эришган ютуқлари ва орттирган иш тажрибасини тизимга янги келган ёш кадрларга ўргатиб бориши билан жамоада алоҳида ўринга эга бўлиб келмоқда. 
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси Зохидов Жаҳонгир Эркиновични бундай этироф билан самимий муборакбод этади ҳамда келгусидаги фаолиятига муваффақият ва зафарлар тилайди.