Янгиликлар
Конституция куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
2019 йил 7 декабрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари, Давлат нотариал идоралари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салохиддин Самадович Нуриев очиб берди.
Шунингдек, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоатчилик кенгаши раиси Алишер Мардиевич Мардиев сўзга чиқиб барчани Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Зохидов Жаҳонгир Эркиновичга ҳамда Самарқанд шаҳар 12-сон Давлат нотариал идорасининг катта нотариуси Исмаилова Шахноза Бахриллаевнага “Адлия аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Шунингдек, “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий фанлар факультети ўқитувчиси, профессор Муқимов Зиёдулла Юсуповичга “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Бундан ташқари, Самарқанд аилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Усмонов Мунис Толибжоновичга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг фахрий ёрлиғи, шунингдек Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида самарали хизмат қилиб келаётган ходимларга Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига ҳамда бир нечта адвокатлик тузилмаларига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқлари топширилди.