Янгиликлар
09
Ҳарбийлар билан учрашув
2019 йилнинг 9 декабрь куни Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими томонидан Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда Каттақўрғон шаҳридаги 02855-сонли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчиларга Конституция ва Сайлов кодекси бўйича ҳамда 1 декабрь халқаро ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга Контитуция ва Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар ва ОИТС бўйича статистик маълумотлар тақдим этилди.