Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Билиб_қўйган_яхши: ҲУҚУҚШУНОСЛАР КУНИ


   “Ҳуқуқшнослар куни ёки Юристлар куни” тўғрисида эшитганмисиз?
Турли давлатларда йилнинг турли ой ва кунларида “Ҳуқуқшуносар куни” байрам сифатида нишонланади. Қуйида “Ҳуқуқшунослар куни” байрам сифатида нишонланадиган давлатлар тўғрсида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
Россия Федерациясида “Ҳуқуқшунослар куни” 3 декабрь куни нишонланади. Бу байрам куни сифатида Россия Федерацияси Президентининг 2008 йил 4 февралдаги “Ҳуқуқшунослар кунини белгилаш тўғрисида”ги № 130 сонли Фармони билан жорий этилган.
Беларус Республикасида “Ҳуқуқшунослар куни” декабрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланади. Бу байрам куни сифатида Беларус Республикаси Президентининг 1998 йил 26 мартдаги “Беларус Республикасида давлат байрамлари, байрам кунлари ва хотира кунлари тўғрисида”ги № 157 сонли Фармони билан жорий этилган.
Қирғизистон Республикасида “Ҳуқуқшунослар куни” июнь ойининг охирги якшанбасида нишонланади. Бу байрам куни сифатида 1993 йил жорий этилган.
Украинда “Ҳуқуқшунослар куни” 8 октябрь куни нишонланади. Бу байрам куни сифатида Украина Президентининг 1997 йилдаги Фармони билан жорий этилган.
Америка Қўшма Штатларида “Ҳуқуқшунослар куни” мавжуд эмас. Бу байрамнинг ўрнига уларда “Ҳуқуқ куни” (“Law Day”) нишонланади. Бу байрам куни АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэрнинг ташаббуси билан 1958 йил жорий этилган! АҚШда 1 май “Ҳуқуқ куни” (“Law Day”) байрами сифатида нишонланилади.