Янгиликлар
Ғолиблар муносиб тақдирланди
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида ўтказилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танловида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳам муносиб иштирок этди.
Танловда қатнашган Оқдарё туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Кумуш Абдураззоқова умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари орасида 3-ўринни қўлга киритди. Ўқувчига танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
К.Абдураззоқова таълим-тарбия олган Оқдарё туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабига танлов ташкилотчилари томонидан 10 та компьютер жамланмаси берилди.
Дилором АБДУРАҲМОНОВА.