Янгиликлар
Ёшлар билан учрашув
2020 йил 15 январь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг 2019 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳридаги ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ёшлар вакиллари билан учрашувида кўтарилган масалалар, 2019 йилда вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ишлар таҳлили ҳамда ушбу йўналишда 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д. Аҳмедов вилоят адлия бошқармаси тизимида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг ўзларнинг фаолиятларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари ҳамда ёшларнинг ишчанлик қобилиятларига салбий таъсир кўрсатадиган муаммолар тингланди.