Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Қонун ижроси таъминланди.


  Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган барча соҳадаги, жумладан суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар инсонлар ҳаётидаги ижобий ўзгаришларга, уларнинг давлат органларига ишончини ошишига асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонининг 3-банди, 2-хатбошисига кўра давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
 Ушбу Фармон талабидан келиб чиқиб, Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими томонидан Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими тизимига кирувчи муассасаларда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ижроси сўровнома юбориш орқали урганилди.
“Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига кўра иш берувчи ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг ва умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларнинг, ногиронларнинг, шунингдек бир қатор касблар ва ишлаб чиқаришлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт. Тиббий кўриклар ташкилотларга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, бундай муассасалар мавжуд бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади. Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.
Лекин урганишда Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими тизимига кирувчи муассасаларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ишчи-ходимларининг барчаси ўз маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтганлиги аниқланди.
 “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағлари, иш берувчининг ўз маблағлари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаларининг маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш учун бюджет маблағлари тегишли (республика ва маҳаллий) бюджетларда алоҳида қайд билан ажратилади, бу маблағлардан бошқарув органларининг, назорат қилувчи ва текширувчи органларнинг таъминоти, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид давлат дастурларини ва бошқа дастурларни бажариш учун фойдаланилади. Ҳар бир иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган маблағларни қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида, шунингдек жамоа келишувларида ёки бошқа ички норматив ҳужжатларда белгиланадиган миқдорда ажратади. Ходимлар ана шу мақсадлар учун бирор-бир чиқим қилмайдилар.
  Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра улар томонидан ўтказиладиган тиббий кўрик учун 38.500 сўм, Каттақўрғон шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг маълумотига кўра улар томонидан ўтказиладиган тиббий кўрик учун 35.200 сўм, жами 73.700 (етмиш уч минг етти юз) сўм тўлов амалга оширилади. Лекин мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айримлари тиббий кўрикдан ўтиши учун қанча миқдорда тўлов амалга оширилишини аниқ билмаслиги ва бунинг натижасида ишчи-ходимлар томонидан ортиқча харажатлар қилаёганлиги аниқланди.
 Урганишда Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлимида “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ижроси тўғри ташкил этилмаганлиги ва қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлигини ўз тасдиғини топди.
 Шу сабабли Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими томонидан Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири номига тақдимнома чиқарилиб, тизимга кирувчи барча муассасалар ходимларини тиббий кўрикдан ўтишини Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкиллаштириш сўралди.
Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирининг 2020 йил 7 январдаги маълумотномасида тизимга кирувчи мактабгача таълим ташкилотларида хизмат қилаётган ишчи-ходимларни навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказиш учун 2019 йил декабр ойи учун Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ва Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига 3685000 сўм маблағ кўчириб берилганлиги баён этилган.
  Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимининг урганиши натижасида ушбу тизимда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси таъминланди. 


Каттақўрғон шаҳар адлия
бўлими бошлиғи  А.Маматов