Янгиликлар
ХАЙРЛАШУВ
Бугун Самарқанд вилоят адлия бошқармаси тизимида ўз фаолиятини олиб бораётган:
- Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдухалимов Шухрат Абдухалимовичнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланганлиги,
- Самарқанд шаҳар адлия бўлими бошлиғи Жумабаев Бекзод Абдувохидовичнинг Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси этиб тайинланганлиги,
- Самарқанд шаҳар 8-сон Давлат нотариал идораси нотариуси Ашуров Дилшод Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси этиб сайланганлиги муносабати билан Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг катта мажлислар залида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салохиддин Самадович Нуриев, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Жамоатчилик Кенгаши раиси Алишер Мардиевич Мардиев, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг раиси ўринбосари Мамадалиев Ўткир Абдугаффорович ва бошқалар сўзга чиқиб, Абдухалимов Шухрат Абдуҳалимовичга, Жумабаев Бекзод Абдувохидовичга ҳамда Ашуров Дилшод Рустамовичга адлия тизимида садоқат ва масъулият билан хизмат қилганлиги учун самимий миннатдорчилик билдириб, уларнинг келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тиладилар.