Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ҲУРМАТЛИ ХОДИМ, МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?


  Жорий йилнинг 3 февраль куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси О.З. Муҳаммадиев томонидан Самарқанд вилоят ОИТС марказида марказ ходимлари учун меҳнат қонунчилиги юзасидан мастер-класс ўтказилди.
  Тадбир давомида ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган ҳуқуқлари нималардан иборат эканлиги юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, ходимларга Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳамда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳужжат айланиши тушунчалари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.