Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия бўлими бошлиғи ҳисобот берди


   Жорий йил 12 февраль куни Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг 2-сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ва ҳуқуқ тартибот органлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар, ОАВ ходимлари иштирок этишди.
   Сессияда туман адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоров томонидан туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахбороти тингланди.
Жумладан, туман адлия бўлими томонидан 2019 йилнинг 12 ойи давомида туманда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ҳамда услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилганлиги статик таҳлил қилиниб, ахборот берилди.
  Аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 53 тақдимнома, қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин   эмаслиги  тўғрисида 214 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида 23 та маъмурий таклиф ҳамда иш ҳақларани ундириш, мажбурият юклаш ҳамда юридик фактларни белиглаш бўйича судларга, жами 37 та даъво аризалари киритилганлиги қайд этилди.
  Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилгач, тегишлича қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан Халқ депутатлари туман кенгашининг иккинчи сессияси ўз ишини якунлади. Ўтказилган сессия тафсилотлари “Қўшчинор” газетасининг 2020 йил   13 февралдаги №4(1359) сонида “Халқ депутатлари туман кенгашининг иккинчи сессияси” мавзусидаги мақола орқали ёритилди.