Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ТАШАББУСКОРЛИК, САМАРАДОРЛИК, НАТИЖА


  Жорий йилнинг 17 февраль куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат нотариал идоралари нотариуслари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
  Йиғилишда бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, шунингдек Давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2020 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар кун тартибидан ўрин олди.
  Дастлаб, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Д. Аҳмедов сўзга чиқиб, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, шунингдек Давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ахборот берди.
  Камчиликларга йўл қўйган туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва ДНИ нотариусларининг изоҳлари тингланди. Шундан сўнг бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ж. Зоҳидов сўзга чиқиб, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йилда амалга ошириладиган аниқ ва устувор вазифалар тўғрисида ахборот берди.
  Йиғилишда бошқарма бошлиғи С. Нуриев ҳар бир адлия ходими ташаббускорлик ҳислатларига, ўз устида тинимсиз ишлаш кўникмаларига эга бўлиши, ўзининг кундалик фаолиятини натижадорлик, самарадорлик мезонлари асосида олиб бориши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек бошқарма бошлиғи ҳар бир адлия бўлими, ҳар бир адлия ходими вазирлик ва бошқарма томонидан берилган вазифаларни амалга ошириш билан чекланиб қолмасдан, ўзларининг ташаббускорлик режаси бўлиши лозимлигини таъкидлаб, йиғилиш иштирокчиларини Ташаббускорлик режаси билан таништириб ўтди.
  Тадбир якунида, бошқарма бошлиғи ҳар бир адлия ходими ўзаро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик асосида ишга нисбатан садоқат ва масъулият билан фаолият олиб бориши, иш давомида йўл қўйиладиган камчиликларни бартараф этишда оқибатлар билан эмас балки, ушбу камчиликларни келтириб чиқарадиган сабаблар билан курашиш лозимлигини таъкидлаб, бошқарма ходимларига ижро интизомини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берди.