Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия ва ёшлар


   Оқдарё тумани адлия бўлими томонидан 2020 йил 19 февраль куни тумандаги 29-сонли умумтаълим мактабида “Адлия ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилди. 
  Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга давлатимиз томонидан бугунги кунда ёшларга берилаётган улкан имкониятлар, таьлим сохасидаги ислохотлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, ёш оилалар ўртасидаги ажримлар сабаблари, тўй ҳашамларда ортиқча дабдабабозликка йўл қўйишнинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди.
 Шу билан бирга ўқувчи ёшларга Адлия вазирлигининг Advice.uz интерактив ахборот портали ва телеграмдаги “huquqiyaxborot” каналининг афзалликлари ва ундан фойдаланишлари бўйича тавсиялар берилди.
  Бундан ташқари учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди.