Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ПАНДЕМИЯ БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШАМИЗ?


 Бугунги кунда дунё миқёсида кенг тарқалган эпидемия билан боғлиқ вазият, ҳодисалар бизни чуқур мулоҳаза, мушоҳадага чорламоқда, ҳаётимизни маълум маънода тартиблашга ундамоқда, ҳар бир индивидуал шахснинг жамият ривожидаги алоҳида ўрнини, дахлдорлигини англатмоқда.
Дунё буйича коронавирусдан зарарланганлар сони 780 мингдан ошиб кетди, шундан 37 мингдан ортиғи ушбу кассаликдан вафот этди. Ҳозирда Хитой ушбу пандемияни тўхтатишга муваффақ бўлган бўлса-да, Европа давлатлари уни ҳозирча тўхтатишга эриша олишмаяпти. Тўғри, янги коронавирус тўғрисидаги хабар ўтган йилнинг декабрь ойида барчага маълум бўлганди ва март ойига қадар деярли барча давлатлар қизиқиш билан ушбу воқеалар ривожини кузатиб боришди. Хитойда мазкур эпидемияни тўхтатишга муваффақ бўлишса-да, вирус Европа давлатлари ва Америка қўшма штатларида ўз чўққисига чиқиб кетмоқда. Бу эса мазкур давлатларнинг ушбу ҳолатни, хавф-хатарни ўз вақтида тўғри баҳоланмаганлиги оқибатидир.
  Хақиқатда, мазкур эпидемия жуда ҳам жиддий эканлигини дунёни барча давлат раҳбарлари яхши билишарди. Аммо тасаввур қилинг, давлатингиз тинч, ҳаёт бир маромда давом этаётган бир пайтда қанақадир бир башоратлар деб одатий тинч турмуш тарзини бузиш жуда ҳам қийин бўлади. Масалан, сизни шу йил ёз фаслида бир неча ойга электр энергияси узилади, деб огоҳлантиришса, сиз бирдан унинг олдини олиш учун электрогенератор ёки бошқа бир ускуна сотиб олиш учун бормайсиз-ку, чунки сизнинг бюджетингиз ҳар ҳафтага мувофиқ белгиланган, ортиқча ҳаражат қилишга қўшимча маблағингиз йуқ, шу сабабли “балки кейинги ҳафтада сотиб оларман...” дея, электрогенератор масаласини орқага ташлайсиз.
  Дунё давлатлари ҳам худди шу принципда яшайди. Лекин энди соғликни сақлаш тизими пандемия билан боғлиқ вазиятни эплай олишмаяпти, чунки ташкилотчилар жуда ёмон тайёргарлик кўришган ёки умуман бу ҳақда ўйлашмаган. Демак, ўзини ўзи тартибга солишнинг шундай тизими мавжуд эканки, бунда одатий ҳаётда у (тизим) ўзини оқлайди, аммо кризис даври келганда...
  Ўтган йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида кўп саъй-ҳаракатлар белгиланган харажатларни камайтиришга қаратилди ва ҳозирдаа бу йўл катта хато бўлганлиги ойдинлашмоқда. Бирон-бир давлатнинг соғликни сақлашга ажратилган захираларини ўн баробар ошириб, бунинг умумий қиймати барча беморлар орасида тенг тақсимланса, вазият аён бўлади. Ҳеч қандай соғликни сақлаш тизими эҳтиёжга нисбатан ўн баробар заҳирага эга эмас, чунки бу даволаниш нархини анча қимматга туширади.
Ҳозирда олимлар вирус тарқалишининг халқаро харитасини тузишди. Харита вирус қайси минтақаларда “яшаётганлигини” кўрсатади. Вирус ривожланмоқда ва у энди ҳамма жойда бир хил эмас, ҳар мамлакатда ўзгача. Масалан, Италиядаги ҳолат бўйича таҳлил қилинса, вирус билан италияликларнинг 90 фоиз аҳолиси зарарлаган, харитада у яшил ранг билан белгиланган бўлса, касалланган америкаликларга қизил ранг ишора қилмоқда. Эволюцион моделга кўра, вирус Америкага Европадан эмас, балки Хитойдан келган. Кўплаб Европа мамлакатларига ҳам Хитой орқали ўтди, аммо у Эрон орқали ва бошқа йўл билан ҳам етиб борди. Натижада, маҳаллий вируснинг эволюцияси бироз фарқ қилади.
Сўнги йигирма йил ичида соғлиқни сақлаш тизими, ва шу жумладан, илм фан шундай ўзанда ривожландики, бу ҳар қандай инсоннинг шахсий маълумотларига тўғридан-тўғри киришни қийинлаштирди. Қандай қилиб касал бўлганлиги тўғрисида маълумот бериш субъектнинг шахсий ҳуқуқи эди. Сиз у ҳақдаги маълумотлардан умумлаштирилган шаклда фақатгина ушбу инсоннинг маълум бир тадқиқотда иштирок этиш истаги мавжуд бўлгандагина фойдаланишингиз мумкин. Энди беморлар хақида ҳар қандай маълумот тўплаш учун мутахассилар миллионлаб қоғоз тайёрлашлари, миллионлаб муҳр қўйишлари керак. Пандемия пайтида ҳам ҳеч ким бу муолажаларни бекор қилмайди. Табийки, шифокорларнинг ҳозир бу ишни бажаришга вақтлари йуқ. Уларнинг асосий вазифаси одамларни қутқаришдир.
  Италия ва Германиядаги вирус тарқалиш сабаблари билан боғлиқ ҳолат деярли фарқ қилмайди ва касаллик ривожланишиинг турли хил сценарийлари мавжудлиги бу миллий хусусиятлардир. Немислар италияликларга қараганда анча интизомли бўлиб, карантин қоидаларига қаътий риоя қилмоқдалар. Шунингдек, Германия шифокорлари кўпроқ эркинликка эга, бу эса асосийсидир. Немис шифокорларида “ижодкорлик” имконияти мавжуд, улар бошқа мамлакатлар фармакопиялари (фармацевтика қоидалари) тан олмайдиган қоидаларни эркин қўллаши мумкин ва бу ҳозирча фақат немислар амалиётида қўлланмоқда.
  Келтирилган умумий таҳлилий қарашларга хулоса қилиб айтиш жоизки, айни дамда юртимизда ҳам коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятга жиддий қарашимиз лозим. Қайси юртда тартиб интизом ва карантин қоидаларига риоя қилинса, ўша жойда мазкур пандемиядан сақланишга ва тарқалиб кетмасликка эришилмоқда. Буни мақоламизда келтириб ўтилган Хитой ва Германия давлатлари мисолида кўришимиз мумкин. Биз эса барча юртдошларимизни ушбу вирусга қарши курашишга чорлаймиз, тартиб интизом ва карантин қоидаларига қаътий риоя қилишларини ҳамда шифокорлар тавсияларига қатъий амал қилишларини сўраймиз. Зеро, ушбу глобал муаммони ҳал этиш ҳар биримизга боғлиқдир.
 

ОТАБЕК ТОШНИЁЗОВ
Самарқанд вилояти юридик коллежи
директорининг ўқув ишлари бўйича
биринчи ўринбосари.