Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

КОРОНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ ВА ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ !


  2019 йилнинг декабрида Хитойдан бошланган коронавирус "васвасаси" бугунга келиб бутун дунёни қамраб олди. Ушбу эпидемия бугун дунёда катта ўзгаришларни содир этаётган бўлсада,  ваҳимага тушишга ҳожат йўқ.
Коронавирус бутун дунё ОАВлари бош қаҳрамонига айланди. Эпидемия Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият сифатида тан олинди.
Афсуски, Ўзбекистонда ушбу вирусни юқтирганлик ҳолати қайд этилганлиги, вируснинг мамлакатга четдан кириб келиши хавфининг ошганлиги эътиборга олинган ҳолда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Қатъий талаблар белгиланди. Қоидаларни бузганлар учун жазолар оғирлаштирилди. Хусусан, Жиноят кодекси 2445-модда билан тўлдирилди.
  Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда (44 миллион 600 минг сўм) жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.
Шунингдек, юқорида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача (89 миллион 200 минг сўм) миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.      
  Шунингдек, Жиноят кодексининг 2571-моддаси карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқуш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошко қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узоли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса, жумлалари билан тўлдирилди ҳамда 10 йилгача бўлган муддатда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши билан оғирлаштирилди.
  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгалик тўғрисидаги кодекси 292-модда билан тўлдирилиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкинлиги белгиланди.
Шу билан бирга, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1 миллион 115 минг сўмгача бўлган миқдорда жарима солиш белгиланди.  
Аммо жуда қўплаб тушунтиришлар ва тарғиботларга қарамасданфуқаролар орасида карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Энг ачинарлиси мазкур ҳуқуқбузарликларни (қарийб 10 фоизи) касаллик юқиш эҳтимоли юқори энг хавфли қатлам 50 ёшдан ошган фуқароларимиз томонидан содир этилаётганлиги кузатилмоқда .
Шулардан келиб чиқиб, барчани коронтин қоидаларига риоя қилишига ва ўзини асрашига даъват қиламиз !
 

Самарқанд вилояти юридик коллеж
директорининг ёшлар билан ишлаш
бўйича ўринбосари Ж.Отақулов