Янгиликлар
Пахтачи туман адлия бўлимининг аралашуви билан ойлик иш ҳақи тўлаб берлди
2020 йил 27 март куни Пахтачи тумани “Хайит Элбеги” маҳалласида яшовчи Нуруллаева Наргиза Эшмуродовна туман адлия бўлимига туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 28-сон мактабгача таълим муассасасида ёрдамчи тарбиячи вазифасида ишлаб, жорий йилнинг март ойида аванс ҳисобида бериладиган ойлик иш ҳақи берилмаганлиги сабабли иш ҳақларини ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ушбу мурожаатнинг ўоганилиши натижасида Пахтачи туман Мактабгача таълим бўлимининг масъул ходимлари томонидан фуқаро Н.Нуруллаевага жорий йилнинг март ойида аванс сифатида бериладиган 255 минг сўм ойлик иш ҳақи берилмаганлиги аниқланди.
Мурожаат юзасидан қонун бузилиш ҳолатлари бартараф қилиш ва келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти МТБ га 2020 йил7 апрелда тақдимнома киритилди. Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг 2020 йил 23 апрелдаги 01-03/14-571-сонли хатига асосан фуқаро Нуруллаева Наргиза Эшмуродовнага ойлик иш ҳақи тўлаб берилди.