Янгиликлар
ТАДБИРКОРНИ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯЛАНДИ.
Оқдарё тумани Оқдарё МФЙда яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Усмонов Анвар Шарипович ва Мавлянов Шероз Собиржоновичларнинг Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятидан автотранспорт воситаси билан юк ташиш хизмати кўрсатилганлиги учун қарздорликни ундириб олишга амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаатлари шаҳар адлия бўлими томонидан тўпланган ҳужжатларга мувофиқ мониторинг асосида ўрганилди.
Аниқланишича, вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ (буюртмачи) ва ЯТТ А.Усмонов (юк ташувчи) ўртасида 2019 йил 7 январда тузилган автотранспорт орқали юк ташиш тўғрисида 1-сонли шартномага асосан ЯТТ А.Усмонов томонидан 2019 йилда жами 85.977.559 сўмлик юк ташиш хизматини амалга ошириб, 01.01.2020 йил ҳолатига жамиятнинг муддати ўтган қарздорлик 27.372.000 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ (буюртмачи) ва ЯТТ Ш.Мавлянов (юк ташувчи) ўртасида 2019 йил 7 январда тузилган автотранспорт орқали юк ташиш тўғрисида 2-сонли шартномага асосан, ЯТТ Ш.Мавлянов томонидан 2019 йилда жами 175.854.647 сўмлик юк ташиш хизматини амалга ошириб, 01.01.2020 йил ҳолатига жамиятнинг муддати ўтган қарздорлиги 28.654.600 сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Самарқанд шаҳар адлия бўлими томонидан Самарқанд вилояти “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятига “Қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида” киритилган тақдимнома ижроси юзасидан ЯТТ А.Усмоновга 27.372.000 сўмлик ҳамда Ш.Мавляновга 28.654.600 сўмлик муддати ўтган қарздорлик тўлиғича тўланиши таъминланди.
Самарқанд шаҳар адлия
бўлими бошлиғи в.б Нодир Камилов