Янгиликлар
Иш ҳақлари ундириб берилди
Жомбой туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Жомбой-Агросервис МТП” МЧЖ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси талабларига риоя этилиши ҳолати мониторинг асосида ўрганилди.
Ўтказилган мониторинг натижасида, “Жомбой-Агросервис МТП” МЧЖ томонидан 13 нафар ишчи-ходимларга ҳисобланган жами 52 604 124 сўм иш ҳақлари муддатида тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланди.
Туман адлия бўлими томонидан “Жомбой-Агросервис МТП” МЧЖнинг 13 нафар ишчи-ходимлари манфаати кўзланиб, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига ариза киритилди ва суднинг 2020 йил 15 май куни қабул қилинган суд буйруқларига асосан МЧЖнинг 13 нафар ишчи-ходимларига ҳисобланган, лекин тўлаб берилмаган жами 52 604 124 сўм иш ҳақлари ундириб берилишига эришилди.
Абдуғани Исроилов.
Жомбой туман адлия
бўлими етакчи маслаҳатиси