Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган мансабор жаримага тортилди.


  Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ–5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон қарори қабул қилинди.
  Мазкур қарордан фойдаланиб ўз уй-жойига мулк ҳуқуқни олиш мақсадида, яхши ниятда фуқаро С.Умаров туман Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат этади. Мазкур мурожаат комиссия ишчи органи-кўчмас мулк ва давлат кадастри филиалидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали комиссия аъзоси-туман архитектура ва қурилиш бўлимига 2019 йил 3 апрель куни келиб тушган, буюртма ижрочи томонидан ўрганиб чиқиб, Низомда белгиланган муддат бузилиб, 7 (етти) кундан сунг фуқаронинг уй-жойи амалдаги қурилиш меъёрий қоидалари талабларига мувофиқ эмаслиги ҳақида хулосага келади, худди шу каби 490 нафар фуқароларнинг мурожжаатларини кўриб чиқиш муддатларини бузганлиги аниқланди. Бу каби холатларни комиссия аъзоси-туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан берилган 869 та салбий хулосаларни 153 тасида Низомда белгиланган муддатлар бузилиб, ижроси таъминланганлиги холатлари мавжуд.
  Фуқароларни мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини бузган туман Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи С.Тухтумародов ва туман Ер ресурслари ва давлат кадастри ходими О.Мусурмоновлар энди ҳар бири 669,0 сўм миқдорида жарима тулашлари керак бўлади.
 

Каттақўрғон туман адлия 
бўлими бошлиғи 1-даражали юрист
 Ўткир Ҳакимов