Янгиликлар
КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ОҚДАРЁ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ.
Оқдарё туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрель кунги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони ижроси аҳволи тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида мониторинг асосида ўрганилди.
Ўрганишда, айрим МФЙлар томонидан нафақа тўлаш муддати тугаган кам таъминланган оилаларга Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан уларнинг нафақа пулларини тўлашни давом эттиришда қонун бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Жумладан, “Авазали” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Д.Джулиеванинг моддий ёрдам нафақаси муддати 2020 йил март ойида тугаган бўлсада, МФЙ мансабдор шахслари томонидан унинг нафақасини 6 ой муддатга танаффуссиз давом эттириш чораси кўрилмаганлиги натижасида унга 2020 йил апрель ойида 376 минг сўм нафақа пули тўланмасдан қолинган.
Худди шундай, “Авазали” МФЙ томонидан фуқаролар Х.Толипова, С.Махмудова, Д.Исмоилова, Д.Каримова, К.Санакулова, Б.Каримова, Н.Рустамова, Ш.Турсунова ва Э.Рустамоваларнинг 14 ёшгача болали оилалар нафақасида, “Истиқлол” МФЙ томонидан фуқаролар Н.Жамолова, Г.Нусратова ва Ю.Якубоваларнинг 14 ёшгача болали оилалар нафақасида, “Мустақиллик” МФЙ томонидан фуқаро Г.Орзимуродоваларнинг 14 ёшгача болали оилалар нафақасида ҳам йўл қўйилиб, натижада уларга ҳам 2020 йил апрель ойи учун жами 4 млн. 100 минг сўмлик нафақа пуллари тўланмасдан қолинган. Натижада МФЙ мансабдор шахслари томонидан қарорнинг 2-банди талабига бузилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман молия бўлимига тақдимнома киритилиб, адлия бўлимининг аралашуви билан юқорида номлари кўрсатилган фуқароларга 2020 йил март-апрель ойлари учун жами 8 млн. 200 минг сўмлик нафақа пуллари Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, айрим МФЙ мансабдор шахслари томонидан қарорнинг 2-банди талабига зид равишда биринчи маротаба нафақа тайинланган фуқароларга асоссиз равишда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан нафақа тўлаб берилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Жумладан, “Авазали” МФЙ томонидан 2020 йил апрель ойида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам нафақаси тўлаш учун тузилган тўлов ведомостига биринчи маротаба нафақа тайинланган фуқаро Д.Мухаммадиеванинг исми-шарифи киритилиб, 376 минг сўм пул маблағлари Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан нотўғри тўланган.
Худди шундай, “Авазали” МФЙ томонидан фуқаролар Г.Рустамова, Д.Очилова, Г.Хатамова, М.Бозорова, Г.Исаева, Р.Қодирова, Г.Искандарова, М.Худойқулова ва Г.Рахимоваларга 2 млн. 577 минг сўм, “Мустақиллик” МФЙ томонидан фуқаро Г.Эргашевага 267 минг сўм, “Наврўз” МФЙ томонидан фуқаролар Н.Сидиқова ва Ш.Ахмедоваларга 730 минг сўм, “Учтепа” МФЙ томонидан фуқаролар Ш.Нарзиева, М.Бекназарова ва С.Файзуллаеваларга 1 млн. 452 минг сўм, “Истиқлол” МФЙ томонидан фуқаролар М.Журақулова, М.Махаммадиева, С.Абдуразоқова ва Н.Хайдароваларга 1 млн. 242 минг сўм, “Янгиқўрғон” МФЙ томонидан фуқаролар Ф.Сирожиддинова, З.Убайдуллаева, У.Қаршиева, М.Саматова, Ф.Холмуродова, Н.Отамуродова, Ш.Ахророва, М.Мамарахимова, Ш.Эгамназарова, С.Турдиқулова, Л.Набиева ва И.Эшмаматоваларга 3 млн. 812 минг сўм, жами 10 млн. 456 минг сўм нафақа пуллари Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан нотўғри тўлаб берилган.
Туман адлия бўлимининг аралашуви билан ушбу пул маблағларининг Инқирозга қарши курашиш жамғармасига қайтариб тўланишини таъминланди. Туман адлия бўлими томонидан юқорида номлари кўрсатилган МФЙ раислари, масъул котиблари ва МФЙларга бириктирилган туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимларига нисбатан МЖтКнинг 61-моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, маъмурий суднинг қарорига асосан уларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
Бундан ташқари, қолган МФЙлар томонидан юқоридаги қарор ижросини таъминлашда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида 35 та огоҳномалар киритилди.
Элбек Давронов.
Оқдарё туман адлия
бўлими бошлиғи