Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ДИҚҚАТ, ХАЙРИЯ АКЦИЯСИ !!!


  Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам бериш ҳар қачонгидан ҳам долзарб ва муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди.
  Шу муносабат билан Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ҳамширалар ассоциацияси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Темирйўл” деҳқон бозорида хайрия акцияси ўтказилди.
  Ушбу хайрия акциясида вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ҳамширалар ассоциацияси Самарқанд вилоят бўлинмаси томонидан аҳолига 1000 дона ҳимоя қўлқоплари, 1000 дона ҳимоя ниқоблари, шунингдек 1000 дона антисиптек дори воситалари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан ва карантин қоидалари ҳақида маълумот берувчи флаер ва буклетлар тарқатилди.
  Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрига кирувчи назорат ўтказиш пунктларидан бирида тадбиркорлик субъектларига қизил, сариқ ҳамда яшил тоифаланган ҳудудларда рухсат этилган фаолият турлари ҳақида, шунингдек 1 июндан мамлакатимизда нималар ўзгариши тўғрисида маълумот берувчи флаер ва буклетлар тарқатилди.
  Ушбу хайрия акцияси карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилди.