Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Жорий йилнинг 29 февралида шаҳар адлия бўлимига “Коммунал Навқирон Сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида чилангар бўлиб ишловчи С. Савченко олти ойдан буён иш берувчи унинг ойлик иш ҳақини бермаётганлигини айтиб мурожаат қилди.


  Адлия бўлими мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказганда ширкат С. Савченкога ва яна икки нафар ходимига ойлик иш ҳақларини тўламай келинаётганлиги аниқланди. Тўланмаган иш ҳақларини ундириш мақсадида шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судига ариза киритилди. Суднинг тегишли буйруғи асосида ишчи-ходимларга 12 641 000 сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди.
  Шунингдек, жорий йилнинг февраль ойида адлия бўлимига “Иссиқлик манбаи” ДУКда ишловчи фуқаро Наврўз Ҳайдаров ҳам шундай мазмундаги шикоят билан мурожаат қилди. Мурожаатни ўрганиш натижасида корхона томонидан ходимга 4 190 426 сўм иш ҳақи ҳисобланганлиги, аммо, тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Шу билан бирга, корхонада ишловчи яна 12 нафар ходим ҳам маошини ололмаётганлиги маълум бўлди. Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судида кўриб чиқилган иш хулосасига асосан корхона томонидан ходимларига ҳисобланган жами 29 595 401 сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундирилишига эришилди.

Мақсуд АМИРОВ 
Самарқанд шаҳар адлия
бўлими етакчи мутахассиси