Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ортиқча вақти ва харажатларини тежаш учун – яна бир имконият.


 Жамиятимизда учинчи сектор сифатида қаралаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ННТ) фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобаланади.
  Сўнгги йилларда мазкур соҳани такомиллаштириш, айни вақтда уларни фаолиятини ташкил этишни соддалаштириш юзасидан Юртбошимизнинг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, уларда белгиланган вазифалар муайян изчилликда, босқима-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
  Хусусан, Юртбошимизнинг 2018 йил 4 майдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ННТларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш имкониятини таъминловчи электрон тизимни ишлаб чиқиши ва жорий этиши ушбу соҳадаги асосий вазифлардан бири этиб белгиланди.
   Мазкур ҳужжатни ижросини таъминлаш асносида Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари учун яна бир қўлайлик яратиш мақсадида ННТлар томонидан қуйидаги ҳужжатларни:
-нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга;
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилишга;
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларига;
-нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишишга доир ҳужжатларни адлия органларига электрон тарзда юбориш имконини берадиган “e-ngo.uz” электрон тизим ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилиб, жорий йил бошида нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг ўтган бир йиллик фаолияти бўйича ҳисоботлари ушбу электрон тизим орқали қабул қилинди.
  Бироқ, орадан ярим йилга яқин вақт ўтаётган бўлишига қарамасдан мазкур электрон тизимдан тўлиқ хабардор  бўлмаганлиги, айрим ҳолларда эса бу тизимда ишлаш кўникмаси тўлиқ шаклланмаганлиги, баъзи ҳолларда эса эътиборсизлик билан муносабатда бўлишлиги каби ҳолатлар сабаб ННТлар, шунингдек янгидан ташкил этилаётган ташаббускор гуруҳлар томонидан юқорида қайд қилинган ҳужжатларни ҳамон почта алоқаси орқали юбориш ёки шахсан ўзлари келган ҳолда адлия бошқармасига топшириб кетиш ҳоллари давом этиб келмоқда. 
  Ҳозирги кунда вилоят адлия бошқармасида 805 та нодавлат нотижорат ҳамда 307 та диний ташкилотлар давлат ва ҳисоб рўйхатидан ўтган бўлиб, уларнинг раҳарларига келгусида юқоридаги электрон тизимдан самарали фойдаланган ҳолда фақат ҳисоботларини эмас, балки улардан ташқари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга, ННТларни қайта рўйхатдан ўтказишга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилишга, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни келишишга оид барча ҳужжатларни “e-ngo.uz” электрон тизими орқали юборишини тавсия қиламиз ва айни вақтда электрон тизимни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни кутиб қоламиз.
Ушбу яратилган имкониятдан тўлиқ фойдаланиб, қимматли вақтингиз ва харажатингизни тежанг!
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақамларига телефон қилишингиз мумкин: 93-353-97-10, 90-270-31-13

Самарқанд вилоят адлия 
бошқармаси ННТ бўлими