Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун ҳимоясида


  Булунғур туман “Мингчинор” МФЙ  Янгиобод қишлоғида  яшовчи Қ. Н. Б   Булунғур туман адлия бўлимига мурожаат қилиб  1994-2004 йилларда Булунғур туман Мингчинор ширкат хўжалигида ишлаган даврларида исми
 “Назийра” бўлиб нотўғри ёзилиб кетганлигини ва ҳозирги вақтда нафақага чиқишда қийинчилик бўлаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраган.
  Мазкур мурожаат юзасидан туман адлия бўлими томонидан тегишли тартибда ўрганишлар ўтказилди.
  Ўтказилган ўрганишлар натижасида ҳақиқатдан ҳам фуқаронинг исми “Назийра” деб  нотўғри ёзилиб кетганлиги аниқланди.
Натижада туман адлия бўлими томонидан мазкур ноаниқликни бартараф этиш мақсадида  Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига ҳужжатларнинг тегишлилик фактини белгилаш тўғрисида  ариза киритилилди.
 Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро  суди томонидан туман адлия бўлими томонидан киритилган мазкур даъво аризаси тўлиқ  қаноатлантирилиб, фуқаро Қ. Н. Бнинг хуқуқи тикланди.