Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Пенсия пуллари тўлаб берилди.


   Иштихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро У. Шамсиддинов туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Унинг мурожаатига кўра, 1966 йил туғилган онаси Р.Жияновага 2020 йил февраль ва март ойлари пенсия пуллари асоссиз равишда тўлаб берилмаган. Аниқланишича, фуқаро У.Шамсиддиновнинг онаси Р.Жияновага 2020 йил февраль ва март ойлари учун тўлов топшириқномси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Иштихон туман бўлими ва туман Халқ таълим бўлими томонидан ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ҳамда тўлов йўналтирилмаганлиги сабабли тўлов кечиктирилганлиги ва ходимнинг қонун билан кафолатланган хуқуқлари бузилиб, қонун хужжатлари талабларига зид равишда 1.616.187 сўм миқдоридаги пенсия пуллари тўлаб берилмаган..
   Мазкур ҳолат бўйича туман адлия бўлими томонидан тегишли тартибда таъсир чоралари қўлланилди ва натижада мурожаатчининг онаси Р.Жияновага 2020 йил февраль ва март ойлари учун хисобланган жами 1.616.187 сўм миқдордаги пенсия пуллари тўлиқ ундириб берилиди.