Янгиликлар
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун ҳимоясида.
Булунғур туман “Мингчинор” МФЙ Янгиобод қишлоғида яшовчи Кодирова Назира Бўроновна Булунғур туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, 1994-2004 йилларда Булунғур туман “Мингчинор” ширкат хўжалигида ишлаган даврларида исми ” Назийра” бўлиб нотўғри ёзилиб кетганлигини ва ҳозирги вақтда нафақага чиқишда қийинчилик бўлаётганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаат юзасидан туман адлия бўлими томонидан ўрганишлар ўтказилганда ҳақиқатдан хам фуқаронинг исми “Назийра” деб нотўғри ёзилиб кетганлиги аниқланиб, мазкур ноаниқликни бартараф этиш мақсадида туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига ҳужжатларнинг тегишлилик фактини белгилаш ҳақида ариза киритилилди.
Мазкур ариза Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди томонидан жорий йилнинг 4 июнь куни суд мажлисида кўриб чиқилиб, фуқаро Кадирова Назира Бурановнанинг адлия бўлимига йўллаган мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.
Булунғур туман адлия бўлими