Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ҳамшитранинг ҳуқуқлари тикланди


  Жомбой туман адлия бўлими томонидан Жомбой тумани, “Эски Жомбой” МФЙ, Эски Жомбой марказида яшовчи фуқаро Дилором Турсунованинг “коронавирус” пандемияси жараёнида ишлаган даври учун кунлик олти фоизлик қўшимча тўловлар туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тўлаб берилмаётганлиги тўғрисида қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда, фуқаро Д.Турсунова Жомбой туман Тиббиёт бирлашмасида санитарка вазифасида ишлаб келаётганлиги, бирлашма томонидан “коронавирус” инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинганлиги ва апрел ойида ишлаган даври учун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан унга 512 523 сўм кунлик олти фоизлик қўшимча тўлов ҳисобланиб, ушбу тўлов молиялаштирилмасдан келинганлиги аниқланди.
  Ўрганиш натижалари бўйича, юқоридаги тадбирга жалб этилган Тиббиёт бирлашмаси ходими иш ҳақига ҳисобланган кунлик олти фоизлик қўшимча тўловларни молиялаштириш ва тўлаб беришни сўраб туман Молия бўлими ва Тиббиёт бирлашмасига тақдимномалар киритилди.
  Киритилган тақдимномага асосан, туман молия бўлими томонидан Жомбой туман тиббиёт бирлашмасидан тадбирга жалб қилинган тиббий ходимларга 2020 йил апрель ойи иш ҳақидан қарздорлик тўлиқ молиялаштирилиб берилди.
Натижада бирлашмадан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган О.Қаюмовага 2020 йил апрель ойи иш ҳақига 512 523 сўм кунлик олти фоизлик қўшимча тўлов тўлаб берилишига эришилди.
  Жомбой туман адлия бўлими