Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Карантин даврида иш ҳақлари узлуксиз тўланиши шарт.


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони қабул қилинди.
  Мазкур фармоннинг ижроси юзасидан Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги МТТларида мониторинг ўтказилди.
  Монитронинг натижасига кўра, тумандаги МТТларида фаолият юритаётган жами 60 нафар ходимларга 38 млн сўмдан ортиқ иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
  Ваҳоланки, Фармонда Ўзбекистон Республикаси Молия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларига давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.
   Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан амалга оширилган чоралар натижасида ходимларга 38 млн сўмдан ортиқ иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.
  

Каттақўрғон туман адлия бўлими
бошлиғи Ўткир Ҳакимов