Янгиликлар
Ногиронлиги бўлган шахсга асоссиз тўланмаган товон пуллари ундирилиши белгиланди
Фуқаро С.Комилов Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, бузилган ҳуқуқларини тиклаб берилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Мурожаатни ўрганишда “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ бош директори Ж.Гаппаров 2020 йил 27 январда имзоланган 24-сонли хат мавжудлиги ва унда С.Комилов “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлимидан пенсия олаётганлиги, иккинчи марта тўланиб келинаётган пенсия пули 2020 йил 1 январдан бошлаб тўхтатилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан ўтказилган сумма ҳисобидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлимидан пенсия пулини олиши мумкинлиги тушунтирилганлиги аниқланди.
Мурожаат ўрганиб чиқилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманларао судига Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖ зиммасига 2020 йил 1 январдан бошлаб қонунчиликда белгиланган миқдордаги меҳнатда майибланганлик оқибатида етказилган зарар пулини ҳисоблаш мажбуриятини юклатиб, жавобгарлардан С.Комилов фойдасига тўланмаган 4.889.485 сўм зарарни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.
Мазкур иш 2020 йилнинг 3 июль куни ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судининг биносида ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, жавобгар “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖга Каттақўрғон шаҳар бўлими зиммасига 2020 йил 1 январдан бошлаб қонунчиликда белгиланган миқдордаги меҳнатда майибланганлик оқибатида етказилган зарар пулини ҳисоблаш мажбуриятини юклатиб, С.Комилов фойдасига тўланмаган 4.889.485 сўм зарарни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.
Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Аббос Тилавов