Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Адлия бўлимининг ёрдами билан фуқарога кредит ажратилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Адлия вазирлигининг асосий вазифа ва функцияларидан бири ҳисобланади.

Нарпай туман ипак йўли МФЙда яшовчи фуқаро М.Н 2020 йил 8 июнда туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сон қарорига асосан имтиёзли асосда кредит ажратишда амалий ёрдам сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошисида имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилиши белгиланган.

Юқоридаги асосларга кўра, туман адлия бўлими аралашуви билан “Agrobank” АТБ Нарпай туман филиали томонидан фуқаро М.Нга дастур доирасида оилавий тадбиркорлик фаолияти учун 18 000 000 (ўн саккиз миллион сўм) имтиёзли кредит ажратилиши таъминланди.

                                                                                                                                                                          Нарпай туман адлия бўлими