Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Қ А Н О А Т Л А Н Т И Р И Л Г А Н М У Р О Ж А А Т


   Нуробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қороқулов Фарход 2020 йил 11 июнда Нуробод туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
  Унинг мурожаатига кўра, Нуробод туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида фаолият юритиб келган. Бироқ 2020 йил 11 июнь ҳолатида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Аммо меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлсада у билан якуний ҳисоб-китоб қилинмаган. Мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Қороқулов Фарходнинг туман ЙФУК да қурилиш пудрат ишлари бўлими йўл устаси вазифасидан ишлаганлиги, жорий йилнинг 26 мартидан – 22 апрель кунига қадар асосий йиллик меҳнат таътилига чиқарилганлиги, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 24 апрель куни меҳнат кодекси 99-моддаси 2-қисми билан бекор қилинганлиги ҳамда ҳақиқатдан туман ЙФУК маъмурияти томонидан Ф.Қороқулов билан жорий йилнинг 14 июн ҳолатига кўра ҳам якуний ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланди. Туман адлия бўлими аралашуви билан фуқаро Ф.Қороқуловга якуний ҳисоб-китоб қилиниши ва унга жами 350.362 сўм миқдорида пул маблағлари тўлаб берилиши таъминланди. Фуқаро Ф.Қороқулов мурожаати юзасидан туман ЙФУК бошлиғи М.Раимшукуров ҳарақатларига ҳуқуқий бахо беришлик учун туман аҳоли кўмаклашиш марказига МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилишлик учун кирититилди.
                                                                       

Нуробод туман адлия бўлими