Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Фуқаронинг иш ҳақи адлия аралашувидан сўнг ундирилди


  Жорий йилнинг 04 июн куни Пайариқ туман адлия бўлимига  фуқаролар Н.К ҳамда Н.Блар мурожаат қилиб, Пайариқ “Агросервис МТП” томонидан уларга тўланмай келинаётган Н.Кга тегишли 8 084 876 сўм, Н.Бга тегишли 7 179 784 сўм иш ҳақлари тўланишида амалий ёрдам беришни сўраган. 
  Мурожаатни ўрганиш натижасида туиман адлия бўлими томонидан ҳақиқатдан ҳам фуқаролар Н.К ҳамда Н.Бларга юқоридаги миқдорда ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
  Натижада Фуқароларнинг тўланмаган иш ҳақларини ундириш юзасидан адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига 3/73 ва 3/74-сонли аризалар киритилди.
  Адлия бўлимининг мазкур аризаси суд томонидан кўриб чиқилиб, фуқаролар Н.К ҳамда Н.Бларга  19.06.2020 йилда тўланмаган иш ҳақи бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруқлари чиқарилди.

 Пайариқ туман адлия бўлими