Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Қарийб 839 млрд сўмга яқин пул маблағлари тўлаб берилмаган


   Вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19  мартдаги ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга асосан тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 (олти) фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши белгилаб қўйилган.
 Вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мазкур фармоннинг ижроси юзасидан мониторинг ўрганишлар ўтказилди.
 Ўтказилган ўрганишлар натижасида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган айрим туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш ҳамда санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг ойлик иш ҳақига мазкур қўшимча толовлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
 Жумладан, Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган 121 нафар ходимларга (151 635 700 сўм), Иштихон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 18 нафар ходимларга (22 236 927), Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 28 нафар ходимларга (36 311 000), Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 22 нафар ходимларга (22 586 600), Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 10 нафар ходимларга (23 469 000), Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 39 нафар ходимларга (75 638 100), Ургут туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 32 нафар ходимларга (32 360 424), Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 32 нафар ходимларга (32 815 577), Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 11 нафар ходимларга (11 500 000), Оқдарё туманидаги “Устоз” сиҳатгоҳи томонидан жалб қилинган 7 нафар (621 000) ва Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси томонидан жалб қилинган 3 нафар ходимларга (3 078 700) жами бўлиб 285 нафар тиббиёт ходимларга 412 253 028 сўм ойлик иш ҳақига қўшимча 6 (олти) фоиз миқдорида пул маблағ тўлаб берилмаган.
  Шунингдек, Пастдарғом санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган 74 нафар (64 230 200), Самарқанд туман санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган 59 нафар (51 289 615), Иштихон туман санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган 59 нафар (37 765 341), Жомбой туман санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган 52 нафар (53 755 800), Каттақўрғон шаҳар санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган 47 нафар (43 703 200), Пахтачи туман туман санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган
44 нафар (47 863 000), Тойлоқ туман санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган 42 нафар (62 961 000), Қўшработ туман санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган
35 нафар (35 830 000) ҳамда Булунғур туман санитария ва эпидемиология осойиштилик маркази томонидан жалб қилинган 6 нафар (13 061 878) ёки жами бўлиб 408 нафар ходимларга 426 516 834 сўм ойлик иш ҳақига қўшимча 6 (олти) фоиз миқдорида пул маблағ тўлаб берилмаган.
   Мазкур аниқланган қонунбузилишларни батараф этиш ва келгусида бундай қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, шунингдек туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тақдимномалар киритилиши натижасида юқорида келтирилган қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.