Янгиликлар
Фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги 461-сон Қарори ижроси бўйича ташкил этилган Тойлоқ туман комиссиясининг қарорларидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига 6 нафар фуқаролар, яъни С.Давронова, К.Абдужабборов, М.Хакимов, О.Рахимов, С.Шодмонов ва Д.Болтаеваларнинг қилган шикоятлари ўрганиб чиқилди.
Натижада фуқаролар С.Давронова, К.Абдужабборов, М.Хакимов, О.Рахимов, С.Шодмонов ва Д.Болтаеваларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Тойлоқ туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқи бериш тўғрисидаги қарори чиқарилиши таъминланганлиги маълум қилинади.
Тойлоқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Х.Исаев.