Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ИШ КЎРИШ ТУГАТИЛАДИ


  Маълумки, ҳукуматимиз томонидан судлар фаолиятини такомиллаштириш, суд қарорларини қайта кўриб чиқишда мавжуд бўлган бир-бирини такрорловчи функцияларга барҳам бериш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширмоқда.
  Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон Фармони билан вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатлари бекор қилинди.(мазкур ўзгартириш киритилгунга қадар вилоят даражасидаги судлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш амалиёти мавжуд эди). Бундан ташқари фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш ваколати тугатилди.
  Бу орқали вилоят даражасидаги судлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўртасидаги ҳамда бевосита Олий суд таркибий тузилмалари ўртасидаги бир-бирини такрорловчи функцияларга барҳам берилди. Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида 2020 йил 24 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сон фармони қабул қилиниб, фармон билан суд ишларини назорат тартибида кўриш институти бекор қилинди.
  Бундан кўзланган асосий мақсад эса судлов фаолиятини амалга оширишда ўзаро такрорийлик йўл қўймаслик ҳисобланади. Ушбу суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белигалнан қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, хусусан судларни янада ихтисослаштириш, суд аппаратини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий қиёфаси десак адашмаган бўламиз.
  Хулоса ўрнида айтиб ўтишимиз жоизки, судлар фаолиятини ривожлантириш, бошқа ташкилотлардан тамоман мустақил бўлган одил судлов фаолиятини жорий этиш ҳар бир демократик давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири бўлмоғи лозим. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия – Саян таъкидлаганидек, суд тизими ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари учун муҳим тизгинловчи омил ҳисобланади. Судларнинг вазифаси Парламент томонидан қабул қилинган қонунлар ва Ҳукуматнинг ижроя қарорлари халқаро меъёрлар ва стандартларга мос бўлишларини таъминлашдан иборат. Миллий судлар ва трибуналлар бундай вазифани адо эта олишлари учун улар Давлатнинг бошқа ҳокимият тизимларидан том маънода мустақил бўлишларини таъминлаб бериш зарур. Шу билан бирга, барча инсонлар ўз одил судловга эришиш ҳуқуқларидан фойдалана олишлари учун зарур бўлган шароитларни яратиб бериш лозим.
 

Жасур Қиличев.
Нарпай туман адлия бўлими бошлиғи