Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Судлар мустақиллиги йўлида


  Барчамизнинг хабаримиз бор, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2020 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони имзоланди.
Фармонга биноан вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар негизида умумийюрисдикция судлари ташкил қилинди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиб, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилди, фақатгина Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақланиб қолинди.
  Судлардаги бир қатор ваколатлар фуқароларни ҳуқуқларини сифатли ҳимоя қилинишини таъминлаш ва сонсанорликни олдини олиш учун суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқлари ҳам бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг ЖПК, ФПК ва Маъмурий иш юритиш тўғрисидаги кодексларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш тартиби ва ваколатлари бекор қилиниши назарда тутилган.
  Туманларарор, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини Ўзбекистон Респуубликаси Олий суди судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқиш белгиланди.
Апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларидан нарози бўлиб қилинган шикоятлар қайта кассация тартибида кўриб чиқиш институти янгитдан жорий қилинди.
Муқаддам апелляция ёки тартибида кўрилган ишлар тўғридан-тўғри назорат тартибида Олий суд тамонидан кўриб чиқиларди, бу билан апелляция тартибида кўрилган ишлар кассация тартибида кўриб чиқилмасдан қоларди.
  Бу эса ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳамда фуқаролар ва тарбиркорлик суъбектларини ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таминлабгига қолмасдан, уларнинг бузилган ҳуқуқларини вақтида тикланиши ҳамда қилинган мурожаатларини ушбу вилоятнинг ўзида кўриб чиқиб ҳал қилиниши бу фуқароларимизнинг сарсонгарчилини олдини олишда ҳам катта аҳамият касб этади.
 

Каттақўрғон шаҳар адлия
бўлими бошлиғи в/б Фарход   Зарифов