Янгиликлар
Cамарқанд вилоят адлия бошқармаси мавжуд (вакант) лавозимларга ишга таклиф этади!
1. Пахтачи туман адлия бўлими бошлиғи– 1 та;
2. Пахтачи туман адлия бўлимининг бош маслаҳатчиси– 1 та;
3. Каттақўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси– 1 та;
4. Иштихон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси– 1 та;
Фаолият йўналиши:
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида “оқ доғлар”ни, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш.
ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
· иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
· муносиб иш ҳақи (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);
· қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.
· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Қўшимча афзалликлар:
· замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;
· давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.
Мурожаат муддати ва манзил:
Номзодлар 2020 йил 25 августига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини адлия бошқармасининг samarqand@adliya.uz ёки m.abduganiyev@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: +99866 233 04 62, +99866 233 58 61).
Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.
Лавозимларга қўйиладиган малака ва кўникма талаблар
Бўлим бошлиғи:
· фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
· аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
· қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
· Олий юридик маълумот;
· мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;
· давлат тилини мукаммал билиш, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша ва ёза оладиган номзодларга устуворлик берилади;
· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Бош маслаҳатчи:
· фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
· ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш;
· аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
· ҳуқуқий ва расмий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
· жамоада ишлаш қобилиятига эга бўлиш;
· соҳани ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
· қарор қабул қилиш ва коммуникабиллик қобилиятига эга бўлиш;
· ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширади.
Расмий талаблар:
· Олий юридик маълумот;
· мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи, муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликга эга бўлади;(Эслатма: юқори билим ва кўникмага эга бўлган,ташаббускор ва интилувчан номзодлар кўрсатилган меҳнат стажига эга бўлмаса ҳам танлов натижаларига кўра кўрсатилган лавозимга қабул қилиниши мумкин)
· давлат тилини мукаммал билиш, рус ва инглиз тилида эркин сўзлаша ва ёза оладиган номзодларга устуворлик берилади;
· шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
ишга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этадиган номзодга бериладиган саволлар рўйхати:
https://www.minjust.uz/upload/iblock/060/%D0%A1%D0%B0%D0%B2%D0%BE%D0%BB%D0%BB%D0%B0%D1%80%20%D1%80%D...
Ариза намунаси:
Адлия органлари ва муассасаларида
ахборот-коммуникация технологияларида
ривожлантириш маркази
____________________________________________
номзоднинг Ф.И.О.
____________________________________________
____________________________________________
яшаш манзили
АРИЗА
Танловда иштирок этиш тўғрисида
Менга 20____йил «______» _________________ даги ________-сонли берилган эълонга мувофиқ _______________________________________________________эълонда кўрсатилган вакант лавозим
лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.
Боғланиш телефон рақамим:_____________________
Электрон почта манзилим: ______________________
Қуйидаги хужжатлар илова қиламан:
1. |
|
|
2. |
|
|
3. |
|
|
... |
|
|
_______________________________ (тўлдирилган сана) |
_______________________________ (тўлдирилган сана) |
_______________________________
(тўлдирилган сана) |