Янгиликлар
СУДЛАР ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА КАФОЛАТ БЕРАДИ!
Хурматли Президентимиз Давлат раҳбари сифатида, охирги йиллар давоимда “Қонун устувор, жазо муқаррар” шиори остида суд-ҳуқуқ сохасида катта эътибор бериб келмоқдалар.
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, суд органларини ихтисослаштириш, судьяларни лавозимига тайинлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий мақомини янада ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилди.
Давлат томонидан кўрилаётган бундай чора-тадбирлар судьялар ишининг сифати ва тезкорлигини таъминлаш имкониятини, суд хатоларининг сони, ишларни кўриш муддатларини бузиш ҳоллари қисқариб бормоқда.
Президентимизнинг жорий йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинишининг асл сабаблари ва мазкур ҳужжат асосида амалга ошириладиган барча ишлар суд ҳимоясини таъминлашга қаратилган десак, адашмаган бўламиз. Зеро, одамлар суддан, у қайси номда ва даражада бўлмасин, нимани кутади, унга нега мурожаат қилади деган савол туғилади.
Жавоби равшан! Одамлар суддан адолатни, қонуний ҳимояни кутади, шу ишончда унга юзланади. Фармонда судларнинг айни ишончни тўла оқлашига тўсқинлик қилаётган омиллар – ортиқча бюрократик тўсиқлар, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичлари мавжудлиги, айниқса, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши етарли даражада ташкил этилмагани сингари жиддий камчиликлар кўрсатилар экан, суд органларининг тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланди.
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг манфаатини кўзлаб ҳамда уларнинг билдирган эътирозларини инобатга олган ҳолда, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари тузилади.
Статистик маълумотларига кўра марказлашган худудларда маъмурий ишларни кўриш ҳажми юқори даражада, шу боис маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши орқали уларнинг иш юкламасини камайтириш ва фаолият самарадорлигини ошириш белгиланди. Шу муносабат билан 203 та туман (шаҳар) маъмурий судлари негизида вилоят марказларида 14 та туманлараро маъмурий судларни ташкил этилиши назарда тутилмоқда.
Маъмурий судлар фаолияти тўлиғича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимликларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, уларнинг ноқонуний қарорларини бекор қилиш орқали фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ўз вақтида ҳамда самарали тиклашга йўналтирилиши эътироф этилади.
Мазкур Фармонга асосан, суд тергови жараёнида инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлиги тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят судларида дастлабки эшитув босқичини татбиқ этиш белгиланди.
Бундан ташқари прокуратура идораларини суд процессига иштироки ва хукм, қарор ҳамда ажримларни ўрганиш бўйича халқаро стандартларга мос тартибга солинди. Жумладан, прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш мумкинлиги кўрсатилган.
Шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этишлиги изоҳ берилган.
Хулоса қилиш жойизки, суд сохасида қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатлар тўлиқ бажарилганда, Ўзбекистонда ҳақиқат таъминланади ва ҳар бир фуқаро суд остонасини босканда ҳақиқат топишига ишонади.
бўлим бошлиғи Нодир Муминов