Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ...


  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти ҳамда лавозим маошига соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар тўланиши аҳволи мониторинг асосида сўров йўли билан ўрганилди.

  Ўрганишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (СЭХ) органлари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Нарпай туман СЭХда 34 803 931 сўм, Қўшработ туман СЭХда 28 184 903 сўм, Булунғур туман СЭХда 19 789 284 сўм, Оқдарё туман СЭХда 26 072 655 сўм, Каттақўрғон шаҳар СЭХда 17 860 244 сўм, Тойлоқ туман СЭХда 23 854 690 сўм, Пастдарғом туман СЭХда 27 555 271 сўм, Жомбой туман СЭХда 32 756 792 сўм, Нуробод туман СЭХда 25 289 824 сўм, Пахтачи туман СЭХда 14 092 183 сўм, Каттақўрғон туман СЭХда 18 326 162 сўм, Самарқанд туман СЭХда 28 648 878 сўм, Самарқанд шаҳар СЭХда 36 145 338 сўм, Пайариқ туман СЭХда 31 256 524 сўм, Иштихон туман СЭХда 1 367 902 сўм, жами 366 004 581 сўм ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентининг оширилган миқдори ҳамда лавозим маошига соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар тўланмаганлиги аниқланди.

  Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:

лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш; меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш орқали уларни моддий рағбатлантириш белгиланган.

  Шу муносабат билан, вилоят адлия бошқармаси томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга  олиб келувчи шарт  -   шароитларни бартараф   этиш   тўғрисида тақдимнома киритилди.

  Тақдимнома натижасида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ходимларига жами 366 004 581 сўм миқдорида пул маблағлари тўланиши таъминланди. 

Сардорбек Мажидов Ижтимоий-иқтисодий 
соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини қўллаш
амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси.