Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Булунғур туман адлия бўлимининг аралашуви билан ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чораси бекор қилинди


   Булунғур туман адлия бўлимига тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиника ҳамшираси М.Каримова асоссиз равишда интизомий жазо берилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Аниқланишича, Каримова Муҳаббат Баҳодир қизига 2020 йил 6 июнь куни 38-А-сонли буйруқ билан санитария қоидаларини лозим даражада билмаганлиги учун “Ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган.
   Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан иш берувчи ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
Шунингдек, иш берувчи интизомий жазони қўллашда ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлигини, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори қандай эканлигини ҳисобга олиши лозим.
  Бироқ, юқордаги ҳолатда иш берувчи томонидан М.Каримовага интизомий жазо чораси қўлланилишида М.Каримова томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, М.Каримованинг олдинги иши ва хулқ-атвори қандай эканлигини ҳисобга олинмаган.
  Булунғур туман адлия бўлимининг тегишли тақдимномаси асосида тиббиёт бирлашмаси бош врачининг “ходимга интизомий чора қўллаш тўғрисида”ги 2020 йил 6 июньдаги 38-А сонли буйруғи бекор қилинди.
  Бундан ташқари, иш берувчига кўрсатиб ўтилган камчиликларга келгусида йўл қўймаслиги учун тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, меҳнат қонунчилиги талабларини бузган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазолар қўлланилди.
 

Булунғур туман адлия бўлими 
бош маслаҳатичи Бахтиёр Қаххоров