Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

#Халқаро_кун


 13 октябрь – Халқаро ҳалокатлар хавфини камайтириш куни 1989 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 44-сессиясида қабул қилинган резолюцияга (https://undocs.org/ru/A/RES/44/236) биноан 1990-1999 йиллар табиий офатлар хавфини камайтириш ўн йиллиги деб эълон қилинган, шу давр мобайнида ҳар йили октябрь ойининг иккинчи чоршанбаси Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни деб эълон қилинган.
  Бу борада кенг миқёсдаги чора-тадбирларни давом эттириш мақсадида БМТ Бош ассамблеясининг 2017 йил 17 январдаги резолюциясига (https://undocs.org/ru/A/RES/73/231) асосан ҳар  йилнинг 13 октябрь санаси мунтазам равишда Халқаро ҳалокатлар хавфини камайтириш куни деб эълон қилинди.
  БМТ томонидан барча аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотларга ушбу кунни муносиб даражада нишонлаш, турли ҳалокатларнинг олдини олиш ва уларнинг хавфини камайтириш бўйича дастурий режалар ишлаб чиқиш, имкон қадар талофатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш тавсия этилади.