Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

#Қонунчиликдаги_янгиликлар


“Фахрий фуқаро”ларни рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди

“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (593-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинган.

  Қарор билан Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

  Низомга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиниш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифасига ватандош (https://lex.uz/docs/4022649) ва унинг оила аъзолари ҳам киритилди.

Низомга кўра, қуйидаги тартиблар жорий қилинди:

туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштиришда Ўзбекистонда туғилган бола ота ёки онасининг доимий яшаш жойи бўйича автоматлаштирилган тизим орқали рўйхатга олинади;

16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ота-онасининг рўйхатга олинган манзилига рўйхатга олинади;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошларини доимий рўйхатга олишда, турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди;

“Фахрий фуқаро” мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини доимий рўйхатга олганлик учун давлат божи ундирилмайди.

  Шунингдек, қарор билан, Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.