Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ВОЛОНТЁРЛИК ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?


  2019 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган.
Ушбу Қонуннинг мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу қонунга асосан волонтёрлик фаолияти — жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда амалга ошириладиган, эркин хоҳиш-иродага кўра бажариладиган, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолият;
 волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек волонтёрларни мустақил равишда ёки волонтёрлик ташкилотлари орқали жалб қилувчи жисмоний шахслар.
 Волонтёрлик фаолиятининг мақсадлари жисмоний ва юридик шахсларга, умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.
  Волонтёрлик фаолиятининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-фуқароларни аҳолининг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган турли хил жамоат фаолиятига жалб этиш механизмларини шакллантириш;
-ижтимоий вазифаларни ҳал этишда жамиятга ёрдам кўрсатиш;
-волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
-аҳолида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш;
фуқаролар томонидан ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун ўзини ўзи намоён этиш ва ўзини ўзи ташкил этиш кўникмаларини олиш.
Волонтёрлик фаолияти қонунийлик, инсонпарварлик, тенглик, ихтиёрийлик, беғаразлик принципларига асосланади.
 Волонтёрлик фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
-якка тартибдаги волонтёрлик фаолияти;
-волонтёрлар гуруҳи таркибидаги волонтёрлик фаолияти;
-волонтёрлик ташкилоти орқали волонтёрлик фаолияти.
 Волонтёрлик фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
-кам таъминланганларни, ишсизларни, кўп болалиларни, бошпанасизларни, қаровсиз қолганларни, шунингдек ижтимоий реабилитацияга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида -волонтёрлик ёрдами кўрсатиш;
-беморларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, ёлғизларни, қарияларни ҳамда ўзининг жисмоний, моддий ёки бошқа ўзига хос хусусиятлари сабабли қўллаб-қувватлашга ва ёрдамга муҳтож -бўлган шахсларни парваришлаш;
-табиий ёки техноген тусдаги фавқулодда вазият оқибатида, алоҳида режим, фавқулодда ҳолат жорий этилганда, ижтимоий можаролар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланган -фуқароларга, шунингдек жиноятлардан жабрланганларга, қочқинларга ёрдам кўрсатиш;
-ўзининг жисмоний ёки бошқа ўзига хос хусусиятлари сабабли ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириши чекланган шахсларга ёрдам кўрсатиш;
-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий меросни, тарихий-маданий муҳитни, дафн этиш жойларини сақлаб қолиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш;
-оммавий спорт, маданий тадбирларни ва бошқа жамоат тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ миллий ҳамда халқаро аҳамиятга молик тадбирларни ўтказишга кўмаклашиш;
алоҳида давр ва фавқулодда ҳолат ҳуқуқий режимларининг амал қилиши вақтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига, бошқа ҳарбий идораларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига волонтёрлик ёрдами кўрсатиш.
Волонтёрлик фаолияти қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини, башарти бу фаолият уларнинг соғлиғига ҳамда ахлоқий ривожланишига зарар етказмаса ва ўқув жараёнини бузмаса, амалга ошириши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир ишларни амалга ошириш учун фақат ўн саккиз ёшдан катта бўлган волонтёрларга ижозат берилади.
 Волонтёр қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-ўзининг волонтёрлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этишини ушбу Қонунда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда эркин танлаш;
-агар волонтёр ҳамда волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида тузилган волонтёрлик шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳар қандай вақтда волонтёрлик -фаолиятини эркин равишда тугатиш;
-волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ва волонтёрлик ташкилоти тўғрисида ишончли ахборот олиш;
-волонтёрлик дастурларини бажариш, волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун ташкил этиладиган ёки тавсия қилинадиган волонтёрлик акцияларини ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
-волонтёрлик фаолияти ташкилотчисидан ва волонтёрлик ташкилотидан махсус кийим-бош олиш ҳамда йўл ҳақига, яшашга, овқатланишга, зарур якка тартибда ҳимояланиш воситаларини, -асбоб-ускуналарни олишга сарфланган харажатларнинг ва бошқа харажатларнинг ўрни қопланиши;
-волонтёрлик фаолияти ташкилотчисидан ва волонтёрлик ташкилотидан тавсиянома тусидаги хатларни олиш;
-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ташкилотларига ва табиатни муҳофаза қилувчи ҳамда ўрмон муассасаларининг ҳудудига мазкур ташкилотлар ва муассасалар раҳбарияти билан келишувга кўра волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш учун кириш;
-волонтёрлик ташкилотининг, волонтёрлик фаолияти ташкилотчисининг маблағлари ҳисобидан ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилдириш.
 Волонтёр:
-волонтёрларни мувофиқлаштирувчидан, волонтёрлик ташкилотидан ҳамда волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчисидан олинган топшириқларни виждонан бажариши;
-фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги, ўз фаолияти билан учинчи шахсларга ва атроф-муҳитга зарар етказмаслиги;
-волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ўзига маълум бўлиб қолган махфий хусусиятга эга маълумотларни ошкор этмаслиги;
-волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида ўзига берилган моддий ресурслар ҳамда асбоб-ускуналарга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши ва иш тугаганидан кейин уларни қайтариши;
давлат органларининг мансабдор шахсларига ўз ваколатларини амалга оширишида тўсқинлик қилмаслиги шарт.
Волонтёрлик волонтёр ва волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ўртасида ушбу Қонуннинг қоидаларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда тузилган шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси, агар у волонтёрлик фаолияти билан ойига 20 соатдан кўпроқ банд бўлса, волонтёр билан волонтёрлик шартномасини тузиши шарт.
Волонтёрлик шартномаси икки нусхада расмийлаштирилади, улардан бири волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчисида, иккинчиси эса волонтёрда сақланади.
Агар волонтёрлик шартномасини бажариш жараёнида волонтёрнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни амалга оширишни қийинлаштирадиган ҳолатлар тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юзага келса, шартнома қайта кўриб чиқилади.
Агар волонтёрлик шартномасини бажариш жараёнида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра шартномани бундан буён бажариш мумкин бўлмай қоладиган ҳолатлар юзага келса, шартнома тарафлардан бирининг ташаббусига кўра бекор қилинади.
Волонтёрлик шартномасини бир томонлама тартибда бекор қилиш, агар волонтёрлик шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, волонтёр томонидан ёки жалб этилган ташкилот томонидан бу ҳақда етти кун олдин дастлабки тарзда хабардор қилиш шарти билан ва сабабларни кўрсатиш мажбуриятларисиз амалга оширилади.
Якка тартибдаги меҳнат шартномасини ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини ёхуд шу каби ҳар қандай бошқа шартномани тузишдан бош тортиш мақсадида волонтёрлик шартномасини тузиш тақиқланади.
Волонтёрлик фаолиятини илгари суриш ҳамда амалга ошириш борасидаги хизматларини эътироф этиш ва баҳолаш белгиси сифатида жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ мукофотланиши мумкин.
Давлат органлари волонтёрлик фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда волонтёрлик фаолияти соҳасидаги хизматларни эътироф этиш бўйича турли фестиваллар ўтказиши мумкин.