Янгиликлар
Адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, фаолиятининг 9 ойлик фаолияти юзасидан кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 9 ойлик фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелда қабул қилинган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5415-сон фармонида белгиланган туман (шаҳар) адлия бўлимларининг энг асосий вазифалари, жумладан ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб бориш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш борасидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Йиғилиш жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйган туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ҳисоботлари тингланди ва келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида жиддий огоҳлантирилди.
Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан кедгусида амалга ошириладиган аниқ режалар белгилаб олинди.