Янгиликлар
Конституция – бахтимиз қомуси
Самарқанд вилоят адлия бошқармасида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Мазкур байрам тадбирида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев сўзга чиқиб, барчани ушбу байрам билан табриклади. Тадбирда байрам муносабати билан адлия органлари тизимида самарали фаолият олиб бораётган ходимлар, Самарқанд вилоят юридик техникуми ўқитувчилари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари, шунингдек ўз олдига қўйилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда адлия органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган давлат органлари ва ташкилотлари тақдирландилар.